Линклар

Дэвид Петреус Афғонистондаги вазиятни "қалтис" деб баҳолади


Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларга етакчи этиб тайинланган АҚШ генерали Дэвид Петреус 29 июн куни Сенатда бўлиб ўтган эшитувлар чоғида Афғонистондаги вазиятни “қалтис”, деб баҳолади.

Сенатнинг Қуролли кучлар қўмитаси томонидан берилган саволларга жавоб берар экан, генерал Петреус Толибон исёнчилари ҳануз “ишонч билан қаршилик”ни давом эттираётганини таъкидлади.

АҚШ президенти Обама томонидан Афғонистондаги ҳарбий кучларга етакчи этиб тайинланган генерал Петреус Ироқ уруши давридаги фаолияти билан АҚШ ҳукумати ишончини қозонган. У ўтган ҳафтада Обама томонидан ўз вазифасидан озод қилинган генерал Стэнлей МакКристал ўрнини эгаллайди.
XS
SM
MD
LG