Линклар

Халқаро ташкилот Ўш ва Жалолободда ҳибсга олинганлар тақдиридан хавотирда


Қизил хоч ва қизил ярим ой халқаро қўмитаси президенти Қирғизистон расмийларидан ташкилот вакилларининг мамлакат жанубидаги миллатлараро зўравонликдан кейин ҳибсга олинганлар билан учрашувига имкон беришни сўради. Жэкоб Келленбергер бу ҳақда сешанба куни Қирғизистон муваққат ҳукумати раиси Роза Ўтунбоева билан учрашув чоғида илтимос қилганини маълум қилди.

Айни пайтда, БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси қонли воқеалар пайтида ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган юз минглаб одамлар тиббий воситалар етишмовчилигидан азият чекиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 375 мингга яқин одам ҳамон ўз жойларига қайтмаган.
XS
SM
MD
LG