Линклар

Ўғирлаб кетилгани айтилаётган эронлик олим яна кўриниш берди


Теҳрон расмийлари Эроннинг Атом энергияси ташкилотида ишланган профессор Шаҳрам Амирий АҚШ Марказий разведка бошқармаси томонидан ўтган йили Саудия Арабистонида ҳаж паййтда ўғирлаб кетилганини иддао қилмоқда. Сешанба куни намойиш этилган тасвирлар Амирийнинг тақдирига оид кейинги ҳафталарда пайдо бўлган учинчи видеодир. Бу видотасвирлар орқали бир-бирига зид хабарлар тарқатилди.

Бундан бир неча ҳафта олдин кўрсатилган тасвирларда Амирий ўзининг ўғирлаб кетилгани ва Қўшма Штатлар олиб борилиб, қийноққа солинганини гапириб беради.

Кўп ўтмай, Интернетда яна бир тасвир пайдо бўлди ва унда Амирий деб тахмин қилинаётган одам Қўшма Штатларда таҳсил олаётганини маълум қилади.

Сешанба куни намойиш қилинган видеода Амирий экани айтилаётган шахс АҚШ “агентларидан” қочиб, ҳозирда яшириниб юрганини айтди.
XS
SM
MD
LG