Линклар

logo-print

Афғонистон бош прокурори АҚШ элчисини айблади


Афғонистон бош прокурори АҚШнинг Кобулдаги элчисини ундан фирибгарликда гумон қилинаётган афғонистонлик банкирни қамаш ёки истеъфога кетишини талаб қилганликда айбламоқда.

Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида Муҳаммад Исҳоқ Алоко элчи Карл Айкенберрининг “Агар Ҳожи Муҳаммад Рафи Азмийни қамамасанг, истеъфога кетишинг керак”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Бош прокурор ўзи раҳбарлик қиладиган идора Афғонистон бирлашган банки раисининг ўринбосари Азимийга қарши етарли далилларга эга эмаслигини таъкидлади.

АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси бу борада изоҳ беришдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG