Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:49

Саакашвили: Грузия Россия билан музокара қилишга тайёр


Президент Михаил Саакашвили Грузия Россия билан муносабатларни яхшилаш борасида “ҳеч бир шартсиз музокара қилишга тайёр”, дея баён қилди.

Москва билан Тбилиси 2008 йилнинг августида икки томон ўртасидаги қуролли можародан кейин ўзаро дипломатик алоқаларни узган. Бу уруш оқибатида Москва Грузиянинг Жанубий Осетия ва Абхазия айирмачи ўлкаларининг мустақиллигини тан олган эди.

Телевидение орқали кўрсатилган миллий хавфсизлик кенгаши мажлисида гапирган Саакашвили алоқаларнинг нормаллашуви гуржи қочқинларининг Жанубий Осетия ва Абхазияга қайтарилишидан бошланиши лозимлигини таъкидлади.

Кремл Саакашвили билан бевосита музокара қилиш эҳтимолларини рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG