Линклар

Мексика кўрфазини нефтдан тозалашда ёрдам олинмоқда


Қўшма Штатлар Мексика кўрфазида нефтнинг денгизга қуйилаётгани билан боғлиқ бўҳронни ҳал этиш учун 12 мамлакат ва халқаро ташкилотлардан ёрдам олинаётганини маълум қилди.

АҚШ Давлат Департаменти қабул қилинаётган ёрдамга оид ҳисоботлар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Ёрдам кўрсатаётган мамлакат ва халқаро ташкилотларнинг номлари ошкор қилинганича йўқ.

30 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар Британиянинг ВР ширкатига тегишли нефт қудуғидаги авария оқибатида юзага келган бўҳронни бартараф қилишда ёрдам кўрсатиш таклифи билан чиққан эди.

Давлат департаменти нима учун баъзи таклифлар қабул қилиниб, бошқалари рад қилинганини изоҳламади.
XS
SM
MD
LG