Линклар

logo-print

АҚШ Бош прокурори Кобулга борди


АҚШ Бош прокурори Эрик Ҳолдер бугун Афғонистон пойтахти Кобулга сафар қилди.

Бу ерда Эрик Ҳолдер Афғонистон ҳукумати расмийлари ва мамлакатдаги АҚШ қўшинлари қўмондонлари билан учрашиб хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш каби масалаларни муҳокама қилади.

АҚШ сафари арафасида Бош прокурор Афғонистонда самарали суд тизими яратиш ва уни фаолиятини олиб боришда расмий Вашингтон афғон ҳукуматига ёрдам беришни давом эттиражагини таъкидлади.

Бу АҚШ Бош прокуронинг Афғонистонга қилаётган илк сафаридир.

Яқинда Барак Обама АҚШ ҳукумати расмийларини танқид остига олган Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Стэнли МакКристални лавозимидан бўшатиб, уни ўрнига генерал Дэвид Пэтреусни қўмондон этиб тайинлаган эди.
XS
SM
MD
LG