Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:16

Қирғизистон жанубида бедарак йўқолганлар қидирилмоқда


Қирғизистонда Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида икки ҳафта муқаддам рўй берган қонли тўқнашувлар чоғида бедарак йўқолган шахсларни қидириш давом этмоқда.

Ўш шаҳар маъмуриятидаги манбанинг Интерфакс агентлигига билдиришича, ушбу мақсадда махсус дала штаби ташкил қилинган.

Хабарларга кўра, хунрезликлардан сўнг топилган 70га яқин жасад шахси аниқланган ва маълум бўлишича, мазкур жасадлар ҳозирча расмий рўйхатга киритилмаган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакат жанубидаги тўқнашувлар чоғида 300га яқин шахс нобуд бўлган, 2000 дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган.

Бироқ норасмий манбалар Ўш ва Жалолободда рўй берган қонли воқеалар қурбонлари сони 2000 дан ортиқ бўлганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG