Линклар

logo-print

Сўғдда болафуруш аёл ҳибс этилди


Сўғд вилоят ички ишлар маълумотларига кўра, Хўжанд шаҳрида истиқомат қилувчи Мўътабар Норматова икки ойлик чақалоқни сотиш жараёнида қўлга олинган.

Тергов ишини олиб бораётган Тожикистон президенти ҳузуридаги коррупцияга қарши кураш агентлигининг вилоятдаги бўлими раҳбари Жуманазар Раҳматовнинг айтишича, хўжандлик Мўътабар Норматова Муҳаммаджон Шарипов ва унинг хотини Мавжуда Шарипова билан ўзаро тил бириктириб, бола савдосига қўл урган.

Мўътабар Норматова икки ой олдин туққан фарзандини ўзи истиқомат қилаётган уйда Шариповларга сотган. Шариповлар чақалоқ эвазига 440 сомоний (100 АҚШ доллари – таҳр.) пул тўлаган ва шунингдек, аёллар кийим-кечагини беришган.

Сўғд вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотларига мувофиқ, жорий йилда фарзанд сотиш билан боғлиқ ҳолат иккинчи марта қайдга олинган.

2009 йилда эса янги туғилган икки чақалоқ ва яна уч нафар балоғат ёшига етмаган болани сотишнинг олди олинган.
XS
SM
MD
LG