Линклар

logo-print

Тожикистон ягона энерготизимга эга бўлади


Тожикистоннинг “Барқи тожик” ширкатидан олинган маълумотларга кўра, Хўжанд-Айний 110 волтли электр линияси қурилиши ниҳоясига етди ва бу билан бутун республика ягона энерготизимга эга бўлди.

Айни пайтда мазкур электр линиясида синов ишлари олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг айтишлари, Марказий Осиёда 110 волтли электр линияси илк бор Тожикистонда қурилган.

110 волтли электр тармоғи ягона энерготизимга улангач, Тожикистон қўшни Ўзбекистонга бўлган энергетика қарамлигидан бутунлай қутулади.

Қайд этиш лозимки, Сўғд вилоятидаги Зарафшон водийсининг тўртта тумани ҳанузгача электр энергиясини Ўзбекистондан олмоқда. Тожикистон томони Ўзбекистонга электр энергиясининг ҳар киловатти учун 4 центдан ҳақ тўлаб келади. Айни пайтда Тожикистоннинг ўзида ишлаб чиқарилаётган электр энергияси аҳоли учун қарийб икки центдан сотилмоқда.
XS
SM
MD
LG