Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:35

Ўтунбаева 3 июл куни қасамёдга келтирилади


Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари Роза Ўтунбаева 3 июлдан бошлаб расман Ўтиш даври президенти лавозимига киришади.

Янги конституция Ўтунбаеванинг мазкур лавозимда 2011 йилнинг якунига қадар фаолият юритишини назарда тутади. 27 июн куни Қирғизистонда бўлиб ўтган референдумнинг расмий натижалари эълон қилингандан сўнг, Роза Ўтунбаева қасамёдга келтирилади.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига кўра¸ якшанба кунги референдумда сайловчиларнинг 90 фоиздан ортиғи янги конституция лойиҳасини қувватлаган. Бу конституцияга биноан Қирғизистон Марказий Осиё ҳудудида илк бор президентлик бошқарувидан парламент ҳокимияти бошқарувига ўтган республикага айланади. Парламент сайловлари эса шу йилнинг октябр ойига режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG