Линклар

"Ўзбек коридори"нинг коррупция вабосига йўлиққани айтилмоқда

  • Замира Шукур

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари учун сув билан ҳаводек зарур ëнилғи ва бошқа ноҳарбий юклар ортилган вагонларни 35 кунлаб ушлаб туриш билан Ўзбекистон амалдорлари шимолий тармоқ йўлида жиддий муаммо яратмоқда.

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари учун сув билан ҳаводек зарур ëнилғи ва бошқа ноҳарбий юклар ортилган вагонларни 35 кунлаб ушлаб туриш билан Ўзбекистон амалдорлари шимолий тармоқ йўлида жиддий муаммо яратмоқда.

"Афғонистондаги АҚШ қўшинлари учун муҳим коридорга айланган Шимолий таъминот тармоғининг Ўзбекистондан ўтувчи қисми буйруқбозлик ва порахўрлик домига тортилган."



Маркази Ню Йоркда жойлашган EurasiaNet нинг ëзишича¸ АҚШ Мудофаа вазирлиги¸ яъни Пентагон Афғонистондаги ўз қўшинларига аталган таъминот юкларининг манзилга етказилишида кузатилаëтган жиддий кечикишлар сабабини ўрганиш мақсадида 2009 йил августида мазкур таъминот операциясига жалб қилинган тижорий ҳамкорлари - пудратчиларига махсус сўров йўллаган.

Бу сўровда қатнашган саккиз ширкатдан олтитасининг жавоблари Ахборот эркинлиги акти асосида яқинда EurasiaNetга ошкор қилинган.

EurasiaNetга кўра¸ собиқ СССР ҳудудларида ëнилғи соҳасида 1997 йилдан бери фаолият юрғизаëтган Milio International Ltd ширкати Пентагонга йўллаган ўз жавобида¸ “давлатга қарашли “Ўзбекистон Темир йўллари” ширкати ҳар ойнинг муайян кунларида Афғонистоннинг Ҳайратон бекатига борувчи йўллардаги ҳаракатни бутунлай тўхтатиб қўяди. Бу эса¸ кейинги йил давомида Афғонистонга ўтиш учун турли маҳсулот ортилган минглаб вагонларнинг станцияларда тиқилиб қолгани билан боғлиқдир. Вазият айниқса¸ Термиз ва Қарши ҳудудида жуда оғирдир” деб ëзган.

Пентагоннинг яна бир пудратчиси Afghan Management Group (AMG) Бухородан йўлга чиққан вагонлар¸ агар жараëнни “тезлатиш учун хизмат ҳаққи” узатилмаса¸ манзилига 35 кунда аранг етиши¸ керакли одамларга “хизмат ҳаққи” берилса¸ бу ишнинг 7-18 кунгача вақт олишини билдирган.

Латвиянинг Рига портидан йўлга чиқувчи Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларига аталган ҳар қандай таъминот юклари¸ Россия ва Қозоғистон орқали Ўзбекистон ҳудудига киради ва уларнинг бари Термиз орқали сўнгги манзилга етади.

"Бизга ошкор қилинган маълумотлардан¸ Шимолий таъминот тармоғининг Ўзбекистон ҳудудида коррупция боис жиддий муаммоларга учраëтгани очиқ кўриниб турибди ва Пентагон энди ўзини бу муаммони кўриб-кўрмасликка сола олмайди¸ дейди ушбу тармоқ билан боғлиқ вазиятни яқиндан ўрганиб келаëтган EurasiaNet таҳлилчиси Дейрдре Тайнан.

- Менимча¸ ўзбек коридоридаги коррупция мунтазам характерда ва у энг пастдан то энг тепагача тармоқ отган. Далиллар¸ коррупциянинг¸ айниқса темир йўл ва божхона хизматларидаги паст даражадаги маъмурлар¸ шунингдек ўрта ва ўртадан баланд мартабали расмийлар¸ айни пайтда маҳаллий ҳокимлар доирасида ниҳоятда кенг тарқалганини кўрсатмоқда.

Пентагон сўровида қатнашган пудратчилардан айримлари¸ Ўзбекистон ҳукуматининг юқори даражали расмийларининг ҳам муаммоларга оид “сўзлашувлар”га аралашиши ва улар қўллови билан таъминот юклари транзитидаги муаммоларни ҳал қилишларини айтишган. Бундай кўрсатма эса¸ Ўзбекистонда ҳамма нарсани қонун ва расмий келишувлар эмас¸ балки норасмий сўзлашувлар ва норасмий тўловлар билан ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатади¸ дейди Шимолий таъминот тармоғи билан боғлиқ вазиятни яқиндан таҳлил этиб келаëтган Дейрдре Тайнан.

Ўзини Афғонистонда бораëтган аксил-террор коалициясидаги муҳим ҳамкор деб биладиган Ислом Каримов¸ Шимолий таъминот тармоғидан йўлга чиққан ҳар бир вагоннинг Термиздан ўтишдан бошқа чораси йўқлигини таъкидлаган ва Ўзбекистоннинг НАТО юкларига очиб берган коридорининг ўта қимматли эканини таъкидлаган эди.

АҚШ нинг Покистон ҳудудидан ўтиб¸ Афғонистонга кирувчи Жанубий таъминот тармоғи¸ толиб жанггариларининг доимий ҳужумлари боис таҳдид остида қолгач¸ Вашингтон расмийлари постсовет ҳудудлари раҳбарлари билан узоқ олиб борилган музокаралар натижасида Шимолий таъминот тармоғини 2009 йилнинг биринчи ярмида йўлга қўйишга муваффақ бўлдилар.

Оқ уй 24 июн куни очиқлаган баëнотга кўра¸ бугунга келиб Афғонистондаги АҚШ қўшинлари учун лозим таъмонот молларининг 30 фоизи Шимолий таъминот тармоғи орқали уларга етказилмоқда.

Ўзбекистоннинг АҚШ ва НАТО аъзолари назаридаги эътиборини чандон оширган бу тармоқда авж олиб кетган коррупциядан Ислом Каримовнинг хабари бўлмаслиги мумкин эмас; бу вазиятда ўзига бир неча важдан қўл келиши боис¸ Каримов бунга кўз юммоқда¸ деб мулоҳаза юритади мустақил тадқиқотчи Дейрдре Тайнан:

- Мен Шимолий таъминот тармоғида нималар бўлаëтганини Каримов жуда яхши билади¸ деган ишончдаман. Назаримда¸ Каримов бу тармоққа¸ бир томондан¸ қонуний ва ҳалол пул ишлаш манбаи деб¸ бошқа томондан эса¸ ўз шерикларига ҳадди сиққанича пора олиш¸ яъни ноқонуний ва норасмий даромад манбаи яратиб бериш имкони деб қарайди. Бу ерда қарабсизки¸ ҳамманинг оғзи бойлоқ¸ ҳамма бахтиëр.

Айни пайтда¸ Шимолий таъминот тармоғидаги муаммолар¸ Каримовга АҚШ ва НАТО расмийларини доимий асабийликда ушлаб туриш¸ уалрга сиëсий босим ўтказиш усули бўлиб ҳам хизмат қилади¸ дейди EurasiaNet таҳлилчиси Дейрдре Тайнан.

Таҳлилчига кўра¸ Пентагон айрим пудратчиларининг сўровдаги жавоблари ошкор этилмагани¸ тармоқдаги коррупция илдизининг айнан қайга боришини бекитишга уриниш бўлиши ҳам мумкин.

Жавоблари Пентагон томонидан жамоатчиликка ошкор қилинмаган ширкатлардан бири FMN International (Fifth Millenium Networks, АҚШ нинг Delaware штатида рўйхатга олинган кўп тармоқли хизмат кўрсатишга мўлжалланган хусусий ширкат) бўлса¸ иккинчиси АҚШ ва НАТО нинг тинчлик ўрнатиш кучларини ëнилғи билан таъминловчи NCS Fuel ширкатидир.

FMN International ширкатининг кейинги ойларда ўз эгалари орасида алғов-далғов қилинаëтган Зеромакс ширкати билан жуда қуюқ молиявий алоқаси борлиги тахмин қилинади¸ бироқ FMN бундай тахминларни инкор этиб келмоқда.

"Ҳозирда айнан тармоқнинг халқаро ва маҳҳалий пудратчиларининг қай шакл ва қайд даражада президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарашли экани айтиладиган Зеромакс ширкатига алоқадорлигини ўрганишга уринмоқдаман ва бу савол жавоби Шимолий таъминот тармоғи¸ хусусан унинг ўзбек коридори бугун кимларни бойитишга хизмат қилмоқда¸ деган асосий саволга жавоб топишга ëрдам беради"¸ дейди EurasiaNet таҳлилчиси Дейрдре Тайнан.

- Шимолий тармоқ муаллифлари унинг Марказий Осиëда зўр иқтисодий ва тараққиëт омили бўлажаги¸ бу тармоқнинг минтақада янги инфратузилмалар яратажагини айтиб келишмоқда. Агар бу ният амалга ошса¸ ҳақиқатан ҳам зўр бўлади. Аммо амалда миллиардлаб долларлик бизнесга айланган бу тармоқдан минтақа аҳолиси эмас¸ балки ундаги порахўр тизим ва гуруҳларгина фойда кўрмоқда. Шу боис АҚШ ҳукумати¸ бу тармоқнинг¸ айниқса Ўзбекистонда қандай ишлаëтганини жиддий ўрганиш мақсадида махсус текширув ўтказиши ва бутун жараëнни шаффофлаштириши лозим¸ дейди EurasiaNet таҳлилчиси Дейрдре Тайнан Озодлик билан суҳбатда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG