Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:46

Солижон Шарипов Ўзганга борди


Қирғизистон ахборот агентликларининг хабар қилишича, қирғизистонлик таниқли ўзбек космонавти Солижон Шарипов икки миллатни яраштириш мақсадида мамлакат жанубига сафар қилди.

24.kg сайтининг ёзишича, Солижон Шарипов ҳамда Қирғизистон хавфсизлик хизматининг собиқ ўринбосари, “Альфа-антитеррор” жамоатчилик бирлашмаси лидери Артур Медетбеков айни пайтда Ўзган шаҳрида маҳаллий расмийлар билан учрашмоқдалар.

- Мен ўзбек, Артур Медетбеков қирғиз, биз эски қадрдонмиз, одамлар ўртасида ишонч, дўстлик ва илиқ муносабатлар муҳим эканлигини ўз мисолимизда намойиш қилмоқчимиз, деди Қирғизистон қаҳрамони Солижон Шарипов.

Хабарларга кўра, Қирғизистонга келишдан аввал Солижон Шарипов Москвада ҳам ўзбек ва қирғиз жамоатчилиги вакиллари учрашиб ўзаро ярашиш акциясини ўтказган.
XS
SM
MD
LG