Линклар

Меркел кўрсатган номзод президент этиб сайланди


Германия Канцлери Ангела Меркел мамлакат президентилигига кўрсатган номзод парламент томонидан маъқулланди.

Кристиан Вулфф президентликка сайланиши учун унинг номзоди уч марта овозга қўйилди. Парламентдаги коалиция вакиллари дастлабки икки овоз беришда унинг номзодини рад қилди.

Лекин учинчи марта ўтказилган овоз беришда Вулфф кўпчилик овоз билан президентликка тайинланди.

Қуйи Саксония Ери губернатори Вулфф бир ой аввал истеъфога кетган Ҳёрст Колернинг ўрнини эгаллайди.

Германияда президентлик лавозими рамзий ҳисобланади, лекин чоршанба кунги овоз бериш Меркелнинг ҳукумат коалициясидаги мавқеи учун синов бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG