Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:03

Петреус Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўшинлари қўмондони этиб тайинланди


АҚШ Сенати президент Барак Обаманинг Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўшинлари қўмондонлигига кўрсатган номзодини маъқуллади.

Генерал Дэвид Петреус ўтган ҳафта АҚШнинг юқори лавозимдаги амалдорларини танқид қилгани учун истеъфога чиқарилган генерал Стэнли МакКристалнинг ўрнини эгаллади.

Айни пайтда, чоршанба куни Толибон ҳаракати Афғонистон шарқидаги НАТОга тегишли ҳаво базасига ҳужум уюштирди.
Хабарларга кўра, ҳужумчиларнинг бир неча нафари ўлдирилган, НАТО аскарларининг иккиси жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG