Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:26

АҚШ Вакиллар палатаси Афғонистонга пул беришни тўхтатиб туришга қарор қилди


АҚШ Вакиллар палатасининг халқаро ёрдамни тақсимлаш қўмитаси Афғонистон ҳукуматига кўрсатилаётган молиявий ёрдамни 4 миллиард АҚШ долларига қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Вакиллар палатаси қўмитаси Ҳукумат ҳисобот идорасидан молиявий ёрдамни давом эттиришдан аввал Афғонистон ҳукуматига шу пайтгача ёрдам сифатида берилган маблағлар қандай ишлатилганини текшришни талаб қилмоқда.

Мазкур қарор “The Washington Post” газетасининг президент Ҳамид Карзай маъмуриятидаги мулозимлар Афғонистондаги баъзи сиёсатчиларнинг коррупцияга алоқадорлигига оид текширувларга қаршилик қилаётгани ҳақида хабар тарқатганидан кейин қабул қилинди.

Афғонистон ҳокимиятидаги баъзи доиралар мамлакатга берилаётган молиявий ёрдамнинг каттагина қисмини ўзлаштираётганига оид хабарлар кенг тарқалган.
XS
SM
MD
LG