Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:51

Покистон армияси жанггарилар истеҳкомларини йўқ қилди


Покистон расмийларига кўра, ҳукумат кучларига тегишли жанговар учқичдан жанггарилар истеҳкомига қилинган ҳужумда камида 15 жанггари ўлдирилган.

Ҳаво ҳужуми Оракзай қабилалар минтақасининг Мамонзай қишлоғи яқинида амалга оширилган. Расмийларга кўра, жанггариларнинг камида олтита истеҳкоми йўқ қилинган.

Покистон армияси бир неча ойдан бери жанггарилар яширингани айтилаётган Оракзай минтақасини бомбардимон қилади.

Ҳарбийлар ўтказилган амалиётлар натижасида мазкур минтақа кўплаб жанггарилардан тозалангани, бироқ баъзи ҳудудларда зўравонликлар давом этаётганини эътироф этмоқда.
XS
SM
MD
LG