Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:13

Обама Эронга қарши янги санкцияларга оид қонунни имзолайди


Бугун АҚШ Президенти Барак Обама ядровий дастуридан воз кечмаётган Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий этишга оид қонунни имзолайди.

Ўтган ҳафта АҚШ Вакиллар палатаси ва Сенати Эроннинг Инқилоб посбонларига бензин ва бошқа энергия воситаларини етказиб беришни тақиқловчи санкцияларга од қонунни маъқуллаган эди.

Ўтган ойда БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам Эронга қарши тўртинчи давра санкцияларга оид резолюцияни қабул қилган эди.

АҚШ қонунида кўрсатилган шартлардан бирига кўра, Инқилоб посбонлари ёки Эрондаги баъзи банклар билан алоқа қиладиган ҳорижий банклар АҚШ молия тизимидан чиқарилиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG