Линклар

Генерал Петреус Кобулга боради


Афғонистондаги халқаро кучларнинг янги қўмондони генерал Дэвид Петреус бугун Кобулга сафар қилади.

Кобулга боришдан аввал генерал Петреус НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида матбуот анжумани ўтказади.

Сешанба куни АҚШ Сенати Дэвид Петреусни Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўшинлари қўмондони этиб тайинлади. Генерал Дэвид Петреус ўтган ҳафта АҚШнинг юқори лавозимдаги амалдорларини танқид қилгани учун истеъфога чиқарилган генерал Стэнли МакКристални ўрнини эгаллади.

Айни пайтда, чоршанба куни Толибон ҳаракати Афғонистон шарқидаги НАТОга тегишли ҳаво базасига ҳужум уюштирди.
Хабарларга кўра, ҳужумчиларнинг бир неча нафари ўлдирилган, НАТО аскарларининг иккиси жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG