Линклар

Тошкент қочқинларнинг барчаси Қирғизистонга қайтганини билдирди



-Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бошпана топган қирғизистонлик қочқинларнинг барчаси Қирғизистонга қайтди, дея баёнот берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси.

Чоршанба куни БМТнинг Ўзбекистондаги идоралари ҳам мамлакат ҳудудида тўпланиб қолган инсонпарварлик ёрдамини қўшни Қирғизистонга юборди.

Қирғизистон жанубида 10 июн куни бошланган хунрезликлардан сўнг 100 мингдан ошиқ ўзбек Ўзбекистонга қочиб ўтган эди. Норасмий маълумотларга кўра, Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида қонли тўқнашувлар оқибатида 2000 дан зиёд киши нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG