Линклар

logo-print

Toyota яна муаммоларга юзланмоқда


Япониянинг Toyota ширкати вакилларига кўра, жаҳон бўйлаб сотилган 270 минга яқин машина, жумладан қимматбаҳо Lexus русумдаги машиналар мотори нуқсон билан ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин.

Айни пайтда Toyota матбуот вакили компания мутахассислари янги ишлаб чиқарилган машиналар моторида юзага чиқаётган муаммолар кўламини аниқлашга уринаётганини билдирди.

Маълум бўлишича, моторида нуқсони бор деб айтилаётган 270 мингта машинанинг салкам 180 мингтаси хорижда ва қолгани Япониянинг ўзида сотилган.

Жорий йил бошида ҳам Япония ширкати ишлаб чиқарилган янги машиналарда юзага чиққан бир қатор техник нуқсонлар туфайли жаҳон бўйлаб 8 миллиондан ортиқ сотилган машинани қайтариб олди.
XS
SM
MD
LG