Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:44

ҲРУ: Ўшга халқаро полиция кучлари киритилиши лозим


Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотини Қирғизистон жанубига махсус полиция миссиясини юборишга чақирди.

- Қирғизистонда янги Конституцияни қабул қилиш борасида референдум тинч ўтказилган бўлса-да, мамлакат жанубида яқинда рўй берган қонли тўқнашувларни келтириб чиқарган кўпгина муаммолар шу кунгача ҳал этилмаган, дейилади ташкилот сайтида жойлаштирилган баёнотда.

Қирғизистон муваққат ҳукумати ўтган ҳафта ЕХҲТдан полиция кучларини мамлакатга киритишни сўраган эди.

ЕХҲТ ҳам ўз навбатида Қирғизистон жанубига 120 кишилик махсус полиция миссиясини юборишга тайёр эканини билдирган.
Хабарларга кўра, бугун ЕХҲТнинг домий кенгаши Қирғизистонга полиция миссиясини юбориш масаласини муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG