Линклар

logo-print

Қибрисда Россияга ишлаган жосус қидирилмоқда


Қибрис полицияси Россия фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилинган Кристофер Роберт Метсосни қидирмоқда.

Полиция расмийларига кўра, Метсоснинг чоршанба куни Ларнака шаҳар полиция идорасига келиши кутилган, бироқ ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра у кўриниш бермаган.

Душанба куни Қўшма Штатлар йиллар давомида Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб 10 киши ҳибсга олинганини эълон қилди. Жосуслар халқасига алоқадор яна бир киши Метсос сешанба куни Қибрисда қўлга олинган, бироқ АҚШга депортация қилиш бўйича суд ўтгунга қадар гаров пули эвазига очиққа чиқарилган эди.

Россия ва АҚШ¸ жосусларга оид жанжалнинг икки томонлама алоқаларни яхшилаш ҳаракатларига путур етказмаслигини таъкидламоқда.



XS
SM
MD
LG