Линклар

Анқара ва Тел-Авив расмийлари яширин музокара ўтказди


Туркия ва Исроил ўзаро алоқаларни қайтадан яхшилаш мақсадида Брюсселда махфий сўзлашувлар ўтказди.

Ҳар иккала давлат ахборот агентликлари ва расмийларининг билдиришича, Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли ва Исроил Савдо вазири Бенжамин Бен Элиезер чоршанба куни Брюсселда музокара олиб борган. Исроил ҳарбий радиосига кўра, Брюсселдаги музокараларга расмий Вашингтон воситачилик қилган.

31 май куни Исроил хавфсизлик кучлари Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемаларда рейд ўтказиб, 9 нафар Фаластин фаолини отиб ўлдирган эди. Мазкур воқеа ортидан Туркия Тел-Авивдаги элчисини чақиртириб олиб, Исроил билан режаланган кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бекор қилди. Бундан ташқари Туркия Исроил учқичлари учун ўз ҳаво ҳудудини ҳам ёпиб қўйди.

Расмий Анқара Исроилдан кечирим сўрашни ва май ойидаги воқеа юзасидан халқаро текширув ўтказишга тўсқинлик қилмасликни талаб қилмоқда.

АҚШ ҳам Исроил ва Туркия ўртасидаги алоқалар совуқлашганидан хавотир билдирган эди.
XS
SM
MD
LG