Линклар

Петреус Афғонистонда талафотлар олдини олишга сўз берди


Афғонистондаги халқаро кучларнинг янги қўмондони генерал Дэвид Петреус Брюсселда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашди.

Учрашувдан сўнг бўлиб матбуот анжуманида генерал Петреус Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар чоғида тинч аҳоли вакиллари орасида талафотлар кўрилиши олдини олиш борасида барча имкониятларни ишга солишга ваъда берди.

- Жанггариларга қарши кураш амалиётларида одамлар истиқомат қилувчи ҳудудлар муҳим аҳамият касб этади, шунинг учун ҳам аҳолини ҳимоя қилиш ҳамда бегуноҳ одамлар орасида талафот кўрилишини олдини олиш борасида қўлдан келган барча имкониятларни ишга солмоғимиз лозим, деди АҚШ генерали.

Брюсселдан Дэвид Петреус Афғонистон пойтахти Кобулга йўл олди.

Сешанба куни АҚШ Сенати Дэвид Петреусни Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўшинлари қўмондони этиб тайинлади. Генерал Дэвид Петреус ўтган ҳафта АҚШнинг юқори лавозимдаги амалдорларини танқид қилгани учун истеъфога чиқарилган генерал Стэнли МакКристални ўрнини эгаллади.
XS
SM
MD
LG