Линклар

Эрматов Аргентина-Германия ўйинига ҳакамлик қилади



Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов Жанубий Африка республикасида ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг яна бир ўйинига ҳакамлик қилади.

Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) расман ўз сайтида эълон қилди. 3 июл куни Равшан Эрматов бригадаси Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсиларидан бири - Аргентина-Германия ўртасида бўлиб ўтадиган ўйинни бошқаради.

Шу кунгача Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида учта баҳсга, жумладан чемпионатнинг очилиш учрашувига ҳакамлик қилди.

Эрматовга чизиқ ҳакамлари ўзбекистонлик Рафаэл Илёсов ва қирғизистонлик ўзбек Баҳодир Қўчқоровлар ёрдамчилик қилмоқда.
Равшан Эрматов МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ҳудудидан жаҳон чемпионати ўйинларини кузатиш учун учун танланган ягона бош ҳакамдир.
XS
SM
MD
LG