Линклар

Ўзганлик космонавт Ўшга келди: 1 июл манзараси

  • Сарвар Усмон

Ўшлик ўзбеклар дардига қулоқ солган Солижон Шарипов¸ эшитганларини Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаевага етказишга ваъда берган.

Ўшлик ўзбеклар дардига қулоқ солган Солижон Шарипов¸ эшитганларини Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаевага етказишга ваъда берган.

Қирғизистонлик ўзбек фазогири Солижон Шарипов 1 июл куни Ўшда бўлиб шаҳардаги бир қатор мавзелар аҳли билан учрашди. Ўшнинг қадимий Мажримтол маҳалласи аҳли уйлари ўрнидаги култепаларни бир четга суриб вақтинчалик бошпана – чодирларни ўрната бошлади.


Ўшликлар дардини эшитишга космонавт келди:

Ўзганлик космонавт Солижон Шарипов ватанига 30 июн куни етиб борди. Шу куни у Жалолобод вилоятининг қонли воқеалар юз берган ҳудудларини бориб кўрди.

1 июл куни космонавт Ўзгандан Ўшга борди ва бу ерда шаҳарнинг босқин қурбони бўлган қатор маҳаллалари, шу жумладан Амир Темур (Ўн адир) мавзеи аҳолиси билан учрашди.

Учрашув ўтаётган дақиқаларда Ўн адирлик Дилмурод билан боғландик.

- Бугун Амир Темур шаҳарчасида соат 3.30 да Солижон Шарипов ўзбеклар билан учрашув қилаяпти. 200-300 та одам қатнашаяпти. Бу ерда Амир Темур яшовчилари ўз дардларини айтаяпти.

Озодлик: Учрашувда Солижон Шарипов бирор нарса дедими?

- Солижон Шарипов бошида саломлашиб “Дардингларни эшитгани келдик” деди. Шу бўйича бизнинг одамларимиз дардини айтишаяпти¸ дейди Дилмурод.

Аввалига анча сокин бошланган учрашувда секин-аста эҳтирослар авжига чиқди.

Ўшликлардан олинаётган маълумотларга қараганда, оғир-босиқ бўлиш учун етарли шароит шаҳарда ҳануз йўқлигича қолмоқда.

Амир Темурдаги учрашув ниҳоясига етгач, шу шаҳарчалик Гулбаҳор опа билан гаплашдик. Опа космонавт билан ўтказилган учрашув якунлари тўғрисида айтиб берди.

- Анча масала кўтарилди. Хусусан¸ Ўшдаги милицияни бутунлай алмаштириб Бишкекдан мустақил солдатларни олиб келиш. Сабаби¸ шу бугунги Ўшдаги ҳолат стабилликдан анча узоқда. Одамларни залогга олиш¸ банкларга одамлар узоқлардан келаëтган пулларини олиш учун борса¸ ўша ерда милициялар ушлаб пулларини тортиб олиб¸ олаëтган пуллари қалбаки экан¸ деган ҳолатлар кўп бўлаяпти. Албатта¸ ҳамма бўлаëтган гапни гапирдик. Ҳозирги бўлаëтган ҳолатлар¸ турмаларда ноҳақ ўтирган йигитларимиз ҳақида бўлди. Информационный экспансия тўғрисида жуда кўп гап бўлди. Этник дискриминация тўғрисида жуда кўп гап бўлди. Ҳаттоки фактлар бўлди. Солижоннинг олдида бир йигит чиқиб баданлари қонаган¸ кўкарган. Банкка пул олгани тушса¸ қирғиз милициялар унинг чўнтагини кавлаб “Мана бу пул қалбаки экан. Ариза ëз. Мен тўртта қирғиз йигитини ўлдирганман деб бўйнингга олсанг¸ қўйиб юборамиз” деб хунук ҳолатлар бўлган. Шуларнинг ҳаммасини айтсак Солижон Шарипов “Ҳар қандай ҳолатлар бўлганда ариза ëзиш шарт. Прокурор номигами¸ УВД номигами¸ ҳуқуқ органлари номигами ариза ëзиш керак. Қуруқ оғиз билан айтган билан бўлмайди. Мен эртага¸ Худо хоҳласа¸ Роза Ўтунбаева Исаковна билан кўришаман. Шунда сизлар айтга гапларни мен етказаман” деб айтди¸ дейди Гулбаҳор опа.

Ўшнинг Амир Темур шаҳарчаси аҳолиси билан ўтказилган учрашувда космонавт Солижон Шариповга Қирғизистон парламентининг собиқ аъзоси Бўрибой Жўраев, Қирғизистондаги “Альфа-антитеррор” жамоат бирлашмаси етакчиси Артур Медетбеков, шаҳар комендатураси вакиллари, бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилди.


Мажруҳ Мажримтол манзараси:

1 июл куни 11-15 июн кунлари амалга оширилган ҳужумлардан қаттиқ зарар кўрган маҳаллалардан бири – Мажримтолдаги вазият билан ҳам танишдик.

Ўшнинг тарихий марказидаги бу қадимий маҳаллада, фаолларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 42 та уйга ўт қўйилган, уйлар батамом куйиб битган. Камида 10 киши, шу жумладан бир покистонлик талаба нобуд бўлган. Маҳалладаги уйларнинг деярли ҳаммаси таланган.

Мажримтолдаги 1 июл кунги вазият билан маҳалла фаолларидан бири таништиради.

- Бизнинг ҳисобимизда ҳозир 195 та одам бошпанасиз қолди. Ҳаммаси бўлиб 42 та оиланинг аъзоларида.

Озодлик: Кейинги кунларда уйлари ëндирилган маҳаллаларга чодирлар бераяпти¸ деб эшитаяпмиз. Чодирлар Мажримтолга ҳам етиб бордими?

- Кеча келишди. Илгари ярим жамиятнинг ўзи берамиз¸ деб уйи куйганларнинг ўзи келсин¸ дейилган экан. Кўпчиликкка кўчага чиқиш хавфли. Бир-икки кун қийналиб юриб олганлар ҳам бўлди. Кеча¸ ООНдан дейишди¸ чет эл ташкилоти келиб палаткалар тарқатди. Палатка¸ биттадан пақир¸ пластмасса идиш¸ кружка беришди. Биз ҳам олдик кеча палаткани. Уйимизни тозалаб бир жойга қўямиз деб ўтирибмиз ҳозир. Финполиция милициялар билан келиб уйларни кўриб баъзиларининг суратини олиб кетишди.

Озодлик: Пул берамиз дейишаяптими ë қуриб берамиз дейишаяптими?

- Қуриб беришга буларнинг қудрати етадими йўқми¸ билмайман. Давлатимиз ўзи камбағал. Биз ҳозир аниқ бир нарсани билмаймиз.

Озодлик: Гуманитар ëрдам олиб турибсизларми?

- Кечадан бери жиндай кучайиб қолди. Ўзгандан келди¸ Қорасувдан келди. Ëрдамлар келиб турибди энди.

Озодлик: Уйи куйганларнинг паспортлари ҳам куйиб кетган.

- Сайловдан олдин временний бир нарсалар ëзиб беришибди. Даже паспортсиз ўтказишаверибди шекилли референдумни¸ дейди Мажримтолдаги маҳалла фаолларидан бири.


Бағри куйган Фурқат манзараси:


Мажримтол маҳалласини ғарбдан шарққа кесиб ўтган Гулча кўчасидан кунчиқарга қараб тўппа-тўғри 2 чақирим юрган одам Фурқат қишлоғига етиб боради.

Фурқатликларга 1 июл куни ҳам чодирлар етиб бормади. Лекин қишлоқнинг уйи, уйига қўшилиб ҳужжатлари ҳам ёндириб юборилган аҳолисига мана бир неча кундирки вақтинчалик паспортлар берилмоқда.

Бу ишда расмийларга ёрдамлашаётган фурқатлик Зокиржон мана бундай ҳикоя қилди.

- Фурқатда 128 та уй куйганда. Яна ҳамма ëқ талон-тарож бўлиб кетган. 427 уй талон-тарож бўлди. Шуларнинг уйида қолган паспортлари варақ-варақларга йиртилиб кетган. Ҳозир шуни суратга тушириб вақтли паспорт қилаяпмиз.

Озодлик: Фурқат қишлоғида 128 та уй куйган¸ 304 та куймай қолган.

- Ҳа. Улар талон-тарож бўлган.

Озодлик: 304 танинг ҳаммаси талон-тарож бўлган-а?

- Ҳа. Уйларга кириб пул истаганми¸ бошқами¸ олганини олган¸ қолгани қолган.

Озодлик: Пул истаëтган вақтда паспорт чиқиб қолса¸ йиртиб ташлашганми?

- Ҳа. Загранларни парчалаб ташлаган.

Озодлик: Шу кунгача неча кишига вақтинчалик паспорт бердинглар?

- 127 та. Ҳозирги кунда 91 та ариза тушди. Ҳозир тайëрлаб қўйдик. Ҳозир паспорт бўлимига олиб бориб туширамиз.

Озодлик: Гуманитар ëрдам келаяптими ҳалиям?

- Ўзимизнинг Ўш бўйича Қизил хочдан тўшак-пўшак берилаяпти. Россиянинг бир еридан бир марта келди¸ Қизил хочдан иккита келди.

Озодлик: Кейинги кунларда уйи куйганларга чодир тарқатилаяпти. Фурқатликлар ҳам чодир олдими?

- Биз ҳозирча олганимиз йўқ¸ дейди фурқатлик Зокиржон.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG