Линклар

logo-print

Клинтон Шарқий Европа ва Кавказга жўнаб кетди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Шарқий Европа ва Кавказ минтақалари бўйлаб сафарини бошлади.

Клинтон ўз сафари давомида Украина, Полша, Озарбайжон, Арманистон ва Грузияга боради.

АҚШ расмийлари ва таҳлилчиларига кўра, Клинтоннинг сафаридан кўзланган асосий мақсадлардан бири бу давлатларининг Вашингтон-Москва муносабатлари яхшиланиши уларнинг ҳисобидан амалга ошишига оид хавотирларни бартараф қилишдан иборатдир.

Клинтон жума куни Украинада президент Виктор Янукович билан икки томонлама муносабатларни муҳокама қилади.

Шанба куни Клинтон хоним Краковда демократик қадриятларни тарғиб қилувчи Демократик мамлакатлар ҳамжамияти ташкилотининг йиғинида қатнашади.

Ундан кейин АҚШ давлат котиби Озарбайжон ва Арманистонга йўл олади.

Клинтон сафарининг охирги нуқтаси Грузия бўлади ва у ерда АҚШ давлат котиби президент Михаил Саакашвили билан учрашади.
XS
SM
MD
LG