Линклар

logo-print

Россия-Қозоғистон божхона иттифоқи фаолият бошлади


Пайшанба куни Россия ва Қозоғистон ўртасида ўзаро савдо ва инвестиция алоқаларини ривожлантиришга қаратилган божхона иттифоқи кучга кирди. Бу иттифоққа Беларус ҳам кириши керак эди, бироқ Минск ҳозирча унга қўшилгани йўқ.

Россия бош вазири Владимир Путин ҳукумат мажлисида қилган чиқишида Москва Минск билан “тўлақонли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик”ни ўрнатишга ҳаракат қилганини айтиб, Беларус истаган пайтда божхона иттифоқига қўшилиши мумкинлигини таъкидлади.

Беларус божхона иттифоқига қўшилиш учун керакли бўлган барча ҳужжатларни ратификиция қилганича йўқ. Минск ҳужжатларни ратификация қилиш учун Россиядан нефт экспорт қилишда солиқларнинг бекор қилинишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG