Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:45

АҚШда жосус гумонланганларнинг бири қўйиб юборилди


Ню Йоркда бўлиб ўтган маҳкамада федерал судя АҚШда Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланаётган аёлни гаров пули эвазига очиққа чиқаришга руҳсат берди.

Гумонланаётган Вики Палез 250 минг АҚШ доллари миқдоридаги гаров пули эвазига қўйиб юборилди. Судья ўз қарорини асли касби журналист бўлган Палез жосус сифатида тайёрганликдан ўтганга ўхшамайди, дея изоҳлади.

Бироқ прокурорларнинг маълум қилишича, унинг турмуш ўртоғи Хуан Лазаро Россия фойдасига ишлаганини тан олган.
Суья яна икки гумонланувчи Синтия ва Ричард Мёрфиларнинг гаров эвазига очиққа чиқиш сўровини рад қилди.

Ундан аввал эса, жосусликда айбланаётганларнинг беш нафарига ҳам гаров эвазига озодликда қолиш аризалари қондирилмади.
Жосусликда гумон қилинганлардан яна бирининг бундай сўрови душанба куни рад қилинган эди.

Айни пайтда, Қибрис полицияси жосуслар ҳалқасига алоқадорликда гумон қилинган 11-шахсни қидирмоқда. Кристофер Роберт Метсос Қибрис суди томонидан гаров эвазига қўйиб юборилгач, ғойиб бўлди.

Жосус деб гумон қилинаётган 11 киши АҚШ ҳукуматидаги қарор қабул қилувчи доиралар билан алоқа ўрнатишга урингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG