Линклар

АҚШ Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий қилди


АҚШ президенти Барак Обама ядровий дастуридан воз кечмаётган Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий қилишга оид қонуни имзолади.

Оқ уйда бўлиб ўтган қонунни имзолаш маросимида Обама янги санкциялар Теҳроннинг ўз ядровий дастурини молиялаш имкониятларини чеклайди, дея таъкидлади.

- Бу санкциялар ва аввалгилари билан биз Эрон ҳукуматининг ўз ядровий дастурини молиялаш ва ривожлантириш имокниятларига зарба бермоқдамиз. Биз Эрон ҳукуматига унинг ҳаракатлари оқибатсиз қолмаслигини намойиш қилмоқдамиз. Агар Эрон ҳукумати қайсарлик қилишда давом этса, босим ва Эроннинг изоляцияси янада кучаяди, деди Обама.

Ўтган ҳафта АҚШ вакиллар палатаси ва сенати Эроннинг Инқилоб посбонларига қарши қаратилган, бензин ва бошқа энергия воситаларини импорт қилишни таъқиқлайдиган санкцияларга оид қонунни маъқуллаган эди.

Ундан аввал эса, БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга нисбатан тўртинчи давра санкцияларни жорий қилган эди.

Обама имзолаган янги қонун шартларидан бирига мувофиқ, Инқилоб посбонлари ёки Эрондаги баъзи банклар билан алоқа қиладиган ҳорижий банклар АҚШ молия тизимидан чиқарилиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG