Линклар

Лаҳорда кучли портлаш содир этилди


Покистоннинг Лаҳор шаҳрида сўфийлар зиёратгоҳида кетма-кет содир этилган иккита портлаш оқибатида 42 киши нобуд бўлди, камида 180 киши тан жароҳати олди.

Маълум бўлишича, Лаҳордаги муқаддас қадамжолардан бирида бир неча юздан ортиқ зиёратчи тўпланган маҳал икки худкуш шахс ўзини портлатиб юборган. Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. бу сўнгги ой давомида Лаҳорда содир этилаётган кучли портлашдир.

Ўтган ой ҳам худкуш шахслар томонидан Аҳмадийлар оқимига қарашли Model Town ва Garhi Shahu масжидларида содир этилган портлашлар оқибатида 80га яқин киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG