Линклар

logo-print

Бордюжа: ўзбек ва қирғизлар ўртасида ишончни қайта тиклаш лозим


- Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштириш учун мамлакатда истиқомат қилувчи қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида ўзаро ишончни қайта тиклаш лозим,-дея баёнот берди КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа.

Қирғиз ва ўзбек жамоалари ўртасида ўзаро ишончни қайта тиклаш, ижроя ҳокимият органлари, жумладан маҳаллий ҳокимиятни мустаҳкамлаш ҳамда ёқиб юборилган ва вайрон қилинган уйларни қайта барпо қилиш муҳимдир,деди Душанбе шаҳрида ўтказилаётган йиғин чоғида КХШТ Бош котиби.

Қирғизистон жанубида 10 июн куни бошланиб бир неча кун давом этган қонли тўқнашувлар оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 300га яқин киши нобуд бўлган, 2000 киши тан жароҳати олган. Бироқ норасмий манбалар Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятидаги хунрезликлар қурбонлари сони 2000 дан ортиқ эканини таъкидламоқдалар.

Ноҳукумат ташкилотларининг билдиришича, жанубдаги хунрезликлар давомида асосан ўзбеклар истиқомат қилувчи ҳудудларда жойлашган мингдан ортиқ хонадон, савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ёқиб юборилган.

Айни пайтда Николай Бордюжа ҳозирги пайтда Қирғизистон Ички ишлар бошқармаси ходимларига ҳам ҳар тарафлама ёрдам кўрсатилиши муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.
XS
SM
MD
LG