Линклар

logo-print

Россия жосуси ўз айбига иқрор бўлди


АҚШда Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланаётган шахслардан бири ҳақиқатдан ҳам Россия жосуси бўлганини тан олди.

АҚШ прокурорларининг билдиришича, Хуан Лазаро исмли шахс бир неча йиллар давомида Россия фойдасига ишлаганига иқрор бўлган.
Хуан Лазаро билан жосусликда айбланаётган турмуш ўртоғи Вики Палез эса 250 минг АҚШ доллари миқдоридаги гаров пули эвазига қўйиб юборилди. Судья ўз қарорини асли касби журналист бўлган Палез жосус сифатида тайёрганликдан ўтганга ўхшамайди, дея изоҳлади.

Судья яна икки гумонланувчи Синтия ва Ричард Мёрфиларнинг гаров эвазига очиққа чиқиш сўровини рад қилди.

Ундан аввал эса, жосусликда айбланаётганлардан яна беш нафарининг гаров эвазига озодликда қолиш аризалари қондирилмади.

Жосусликда гумон қилинганлардан яна бирининг бундай сўрови душанба куни рад қилинган эди. Айни пайтда, Қибрис полицияси жосуслар халқасига алоқадорликда гумон қилинган 11-шахсни қидирмоқда. Кристофер Роберт Метсос Қибрис суди томонидан гаров эвазига қўйиб юборилгач, ғойиб бўлди.

Жосус деб гумон қилинаётган 11 кишининг АҚШ ҳукуматидаги сиëсий қарор қабул қилувчи доиралар билан алоқа ўрнатишга урингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG