Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:03

Ўшдаги тўқнашувларда журналистлар ҳам жабр кўрган


Қирғизистон журналистлар уюшмасига кўра, ўтган ой Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятларида рўй берган қонли тўқнашувларни ёритган бир қанча журналист ҳужумга учраган.

Журналистлар жамоат уюшмаси вакилларининг билдиришича, Ўш шаҳридаги хунрезликлар чоғида камида олти нафар журналист калтакланган, фотограф Фозил Сарибаев эса ҳануз бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Керемет-TV камерачиси Ботир Мамажоновнинг ҳам 11 июн куни номаълум шахслар томонилан калтаклангани ва ҳозирги кунда оғир аҳволда шифохонада ётгани айтилмоқда.

Журналистлар жамоат уюшмаси координатори Мери Бекешова Озодлик радиоси билан суҳбатда¸ уюшма мамлакат жанубидаги зўравонликлар чоғида жабр кўрган журналистларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG