Линклар

Клинтон: Украина ҳамон НАТОга қўшилиши мумкин


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун эшиклар ҳамон очиқ қолаётганини таъкидлади.

Бу ҳақда Клинтон хоним украиналик ҳамкасби Константин Гришченко билан Киевда бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилди.

- Ҳар бир суверен ва мустақил давлат қайси альянсга қўшилишни танлаш ҳаққига эга,деди Ҳиллари Клинтон.

Бугун АҚШ Давлат котибининг Украина президенти Виктор Янукович билан учрашиши кутилмоқда. Шанба куни Клинтон хоним Краковда демократик қадриятларни тарғиб қилувчи Демократик мамлакатлар ҳамжамияти ташкилоти йиғинида қатнашади.

Ундан кейин АҚШ давлат котиби Озарбайжон ва Арманистонга йўл олади.

Клинтон сафарининг охирги нуқтаси Грузия бўлади ва у ерда АҚШ Давлат котиби президент Михаил Саакашвили билан учрашади.

АҚШ расмийлари ва таҳлилчиларига кўра, Клинтоннинг сафаридан кўзланган асосий мақсадлардан бири¸ бу давлатларининг Вашингтон-Москва муносабатлари яхшиланишининг улар зарарига ишлашига оид хавотирларни бартараф қилишдан иборатдир.

XS
SM
MD
LG