Линклар

АҚШ президенти Ўзбекистонга янги элчи тайинлади


Президент Барак Обама америкалик таниқли сиёсатчи Жорж Кролни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлади.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар тарқатди. Эндиликда Жорж Крол номзодини АҚШ Сенати маъқуллаши лозим.

Дипломат фаолиятини 1982 йилда бошлаган Жорж Крол айни пайтда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ҳисобланади.

2003-2006 йилларда Жорж Крол АҚШнинг Беларусдаги элчиси бўлган. Бундан ташқари у АҚШ ҳукуматининг Варшава, Деҳли, Санкт-Петербург, Москва ва Киевдаги хорижий миссияларида фаолият юритган.

Жорж Крол ўтган йилнинг ноябр ойида Ўзбекистонган сафар қилган эди.

XS
SM
MD
LG