Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:58

Ўзбекистонликлар ишлаган шифохона ёпилди


Россиядаги хусусий шифохоналарда асосан ўзбекистонликлар ишлаётгани айтилмоқда.
Россиядаги хусусий шифохоналарда асосан ўзбекистонликлар ишлаётгани айтилмоқда.

Подмосковеда ноқонуний фаолият олиб бораётган поликлиникалар тармоғи ёпилди. “Вести.Москва” ахборот агентлиги берган маълумотга кўра, поликлиникада асосан Ўзбекистон ва тожикистонлик тиббиёт мутахассислари хизмат қилган.

Москвада тегишли рухсатномага эга бўлмаган махфий поликлиникалар тармоғи фаолияти чекланди.

“Голден Медикал Клаб" (Golden Medical Club) тиббиёт маркази филиаллари Москва вилоятидаги бир неча туман аҳолисига стоматология муолажасидан тортиб, мураккаб жарраҳлик амалиётларигача бўлган тиббий хизматлар кўрсатилган. Москва вилояти ИИБси истеъмол бозоридаги жиноятчиликка қарши кураш маркази вакили Юлия Горнина "Голден Медикал Клаб" (Golden Medical Club) тиббий маркази фаолиятида бир қатор қонунбузарликлар аниқланганлигини гапириб берди:

- Текширув давомида бу ташкилот солиқ органларида рўйхатга олинмаганлиги ва тиббий муолажалар лицензияга эга бўлмаган чет эллик фуқаролар томонидан олиб борилаётгани аниқланган. "Голден Медикал Клаб" марказининг Москва вилоятидаги 5 бўлими фаолияти тўхтатилди. Тиббиёт маскани тармоқларида 1 йил давомида Россия ҳудудида тиббий фаолият билан шуғулланишга рухсат берувчи ҳужжатларсиз, асосан Қирғизистон, Ўзбекистон фуқаролари ишлаётгани аниқланган, - деди Ички ишлар бошқармаси расмийси Юлия Горнина. Унинг айтишича махфий поликлиникалар россиялик тадбиркор аёлга қарашли бўлган ва шу кунга қадар 20 млн.рубл соф даромад олган.

Дарҳақиқат, Россия оммавий ахборот воситаларида хусусий поликлиникаларда асосан Марказий Осиёдан келган тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатиши ҳақида маълумотлар талайгина.

Шундай махфий поликлиниканинг бири хизматидан фойдаланган москвалик Екатерина Чекмарева қуйидагиларни гапириб берди:

- Мен Москвада тармоқларга эга “Медхелп” деб номланган хусусий поликлиникалардан бирида бўлган эдим. Бир қарашда поликлиника озода ва жуда жиддий ташкилотдек туюлади. Лекин у ердаги хизмат кўрсатиш даражаси оддий давлат поликлиникасидан ўн баробар пастроқ. Мени фақат киришда рус аёл кутиб олди. Қолган муолажаларнинг барчаси эса марказий осиёликлар томонидан олиб борилган: уларни тилидан, кўринишидан аниқлаш қийин иш эмас. Қизиғи, поликлиника мижозларининг аксари ҳам қирғиз ва узбеклар эди, - дейди Россияда хусусий поликлиникаларнинг аксарияти сифатсиз хизмат кўрсатишини таъкидлаган москвалик Екатерина Чекмарева. Унинг айтишича бу поликлиника эгалари кучли психологик таъсир ўтказиш орқали ёлғон касалликларни уйлаб топиб, пул қилиш билан шуғулланади.

Нима учун Россия поликлиникаларида асосан Марказий Осиёдан келган мутахассислар ишлайди? Москвада хусусий поликлиникалардан бирида ишлаётган ўзбекистонлик Моҳигул бу саволга жавоб берди:

Озодлик: Марказий Осиёдан борганлар поликлиникаларда неча фоизини ташкил қилади?

- Тахминан 30%. Мен, масалан военний госпиталда ишлайман.

Озодлик: Нима учун хусусий поликлиникаларда асосан марказий осиёликлар ишлайди?

- Чунки русларга, гражданствоси борларга шу ерда расчети бўйича тўлаши керак-да, бизга эса озроқ тўлайди. Бизга соатига тўлайди, уларга эса кунига. Шунда катта фарқ чиқади: Россия фуқаросига 30 минг тўласа бизга 15 минг беради, - деди Москва тиббий масканларидан бирида ишлаётган Моҳигул.
XS
SM
MD
LG