Линклар

Ҳиллари Клинтон Полша сафарини бошламоқда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Полшага сафар қилади.

Бугун Клинтон хоним Краков шаҳрида демократик қадриятларни тарғиб қилувчи Демократик мамлакатлар ҳамжамияти ташкилоти йиғинида қатнашишни режалаган. Бундан ташқари АҚШ Давлат котиби Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский билан учрашиб, хавфсизлик, энергетика масалалари ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади.

Жума куни Ҳиллари Клинтон Киевда Украина президенти Виктор Янукович, ҳукумат расмийлари ва Украина мухолифати етакчиси Юлия Тимошенко билан учрашди. Мазкур музокаралар чоғида АҚШ Давлат котиби Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун эшиклар ҳамон очиқ қолаётганини таъкидлади.

Полшадан сўнг Ҳиллари Клинтон Кавказ минтақасига боришни режалаган.

XS
SM
MD
LG