Линклар

Тожикистонда рекорд миқдорда наркотик модда қўлга олинди


Тожикистоннинг Сўғд вилоятида рекордли миқдорда наркотик модда қўлга олинди.Сўнгги ўн йил мобайнида вилоятда 300 килограмм ҳажмидаги банг моддалари мусодара қилинмаган эди.

Сўғд вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотларида айтилишича, Бобожон Ғафуров туманида ўтказилган тезкор оператив чора -*тадбирлар натижасида, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида истиқомат қилувчи Зиршо Ноёбов қўлга олинган.

У бошқарган “Опел вектра” русумли автомашина тинтув қилинганда юкхонасида 300 килограмм банг моддалари борлиги аниқланган. Мусодара қилинган наркотик моддаларнинг 12 килограмми тоза героин ва 188 килограмм банг ташкил этди.

Тергов материалларида айтилишича, қўлга олинган Зиршо Ноёбов, Зафар Хўжадавлатов ва Атхам Баходировлар тил бириктириб,наркотик моддаларни вилоятга олиб келиб, кейинчалик Ўзбекистон орқали Россияга жўнатмоқчи бўлган.
XS
SM
MD
LG