Линклар

Петреус Афғонистонда бирдамлик истамоқда


Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларининг янги қўмондони генерал Дэвид Петреус "Терроризмга қарши курашда фуқаровий ва ҳарбий уринишларимизни уйғунлаштиришимиз лозим", дея таъкидлади.

Бу ҳақда Петреус бугун Кобулдаги АҚШ элчихонаси биносида Афғонистон ҳукумати расмийлари, мамлакатдаги халқаро кучлари қўмондонлари ва хорижлик расмийлар билан ўтказилган учрашув чоғида маълум қилди.

Жорий ҳафта бошида АҚШ Сенати генерал Дэвид Петреусни Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўшинларининг янги қўмондони этиб тайинлади.

Генерал Петреус ўтган ҳафта АҚШнинг юқори лавозимдаги амалдорларини танқид қилгани учун истеъфога чиқарилган генерал Стэнли МакКристал ўрнини эгаллади.
XS
SM
MD
LG