Линклар

Лаҳорда норозилик акцияси бўлиб ўтди


Покистоннинг Лаҳор шаҳри аҳолиси жума куни содир этилган қўпорувчилик амалиётларига норозилик тариқасида оммавий иш ташлаш акцияси ўтказди.

Шаҳар бўйлаб савдо-дўконлари ва барча маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ўз ишини тўхтатган. Лаҳор шаҳридаги зиёратгоҳлардан бирида худкуш шахслар томонидан содир этилган иккита портлаш оқибатида 40 дан ортиқ киши нобуд бўлди, салкам 200 киши тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, мазкур воқеадан сўнг ўтказилган текширув ишлари давомида Лаҳор полицияси 20 га яқин худкуш белбоғи ва 20 комплект полиция формасини топган. Бироқ ушбу ҳолат юзасидан ҳеч ким ҳибсга олинмаган.

Мамлакатда содир этилаётган зўравонликларга қарши норозилик акциялари, шунингдек, Покистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

Норозилик акцияси иштирокчилари терроризмга чек қўйиш ниятида ҳукуматдан конкрет чора - тадбирлар кўришни талаб қилмоқда.


XS
SM
MD
LG