Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:36

КХШТ ўзининг асосий максадини белгилаб олди.


2 июл куни Тожикистон пойтахтида бошланган КХШТ аъзо давлатларининг наркотикларнинг ноқонуний айирбошлашига қарши Бошқарув Кенгашида ташкилотнинг асосий мақсади белгилаб олинди.

Унга биноан КХШТ томонидан ноқонуний наркотик савдосига жаҳон ва инсониятнинг бош таҳдиди мақоми берилди.

Бу ҳақда эълон қилган ташкилотнинг Бош котиби Николай Бордюжа бир неча ҳафта олдин КХШТ нинг бош мақсадини ўзгача билдирган эди:

- Биринчи галда, Афғонистон билан боғлиқ барча масалалар;иккинчиси, минтақа бўйлаб ҳарбий базалар тузиш ва учинчиси- терроризм, экстремизм ва наркотиклар муаммоси,- деган эди Коллектив хавфсизлик ташкилоти раҳбари Николай Бордюжа.

Жаноб Бордюжанинг гувоҳлик беришича, бу баёнот 90% КХШТ аъзо давлатлари томонидан маъқулланган ва қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG