Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:31

Туркия Қирғизистонга молиявий ёрдам беради


Туркия Қирғизистон жанубида рўй берган тартибсизликлар чоғида ёқиб юборилган ва вайрон қилинган хонадонларни қайта тиклаш ишлари учун 11 миллион доллар маблағ ажратади.

Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғлининг бугун Бишкекда Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева билан ўтказган учрашувидан сўнг эълон қилинди.

Аҳмад Довутўғли, шунингдек, расмий Анқара Қирғизистон муваққат ҳукуматига грант тариқасида қўшимча 10 миллион доллар ажратишга тайёр эканини маълум қилди.

Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаевани қасамёдга келтириш маросимида иштирок этган ягона хорижлик меҳмон бўлди.

XS
SM
MD
LG