Линклар

Петреус халқаро кучлар қўмондони лавозимига киришди


АҚШ генерали Дэвид Петреус Афғонистондаги 130 минг кишилик халқаро кучлар қўмондонлигини бугун расман қабул қилиб олди.

Пойтахт Кобулда бўлиб ўтган тантанали маросимда Дэвид Петреусга АҚШ ҳамда НАТО байроқлари топширилди.

НАТОнинг Кобулдаги қароргоҳида бўлиб ўтган маросимда нутқ сўзлаган генерал Петреус: “Террорчиликка қарши олиб бораётган урушда биз ғалаба қозонишимиз шарт”, дея таъкидлади.

Бундан бир кун аввал қилган чиқишида АҚШ генерали: “Терроризмга қарши курашда фуқаровий ва ҳарбий саъй-ҳаракатларимизни уйғунлаштиришимиз лозим", дея қайд этганди.

Жорий ҳафта бошида АҚШ Сенати генерал Дэвид Петреусни Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўшинларининг янги қўмондони этиб тайинлади.

Генерал Петреус ўтган ҳафта АҚШнинг юқори лавозимдаги амалдорларини танқид қилгани учун истеъфога чиқарилган генерал Стэнли МакКристал ўрнини эгаллади.
XS
SM
MD
LG