Линклар

Ҳиллари Клинтон Бокуга борди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Шарқий Европа ва Кавказ минтақа бўйлаб бошлаган сафари доирасида бугун Озарбайжон пойтахти Бокуга борди.

Бу ерда Ҳиллари Клинтон Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, хавфсизлик масалалари ва Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни режалаган.

Яқинда Канаданинг Онтарио провинциясида бўлиб ўтган Катта саккизлик саммити чоғида АҚШ ва Россия Тоғли Қорабоғ можаросини тинч йўл билан ҳал этиш чақириғи билан чиқиб, Озарбайжон ва Арманистон президентларини тинчлик келишуви юзасидан сўзлашувларни бошлашга ундадилар.
XS
SM
MD
LG