Линклар

logo-print

Полшаликлар президент сайламоқда


Полшада иккинчи давра президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Президент лавозими учун икки номзод - "Фуқаролик платформаси" партияси томонидан кўрсатилган Сейм маршали Бронислав Коморовский ҳамда марҳум президент Леҳ Качинскийнинг акаси Ярослав Качинский ўзаро кураш олиб бормоқдалар.

Президент сайловининг биринчи давраси июн ойи якунида бўлиб ўтган ва унда Бронислав Коморовский рақиби Ярослав Качинскийдан беш фоиз кўпроқ овоз тўплашга муяссар бўлган эди.

Полша президенти сайлови давлат раҳбари Леҳ Качинскийнинг 10 апрел куни Смоленск яқинидаги авиаҳалокатда нобуд бўлгани муносабати билан муддатидан аввал ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG