Линклар

logo-print

Байден Ироқда сўзлашувлар ўтказмоқда


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Бағдодда Ироқ ҳукумати етакчилари билан музокаралар олиб бормоқда.

Ироқ бош вазири Нурий ал Маликий ва собиқ бош вазир Ияд Аллавий билан ўтказиладиган сўзлашувларда АҚШ вице-президенти мамлакатда янги ҳукумат тузиш истиқболларини муҳокама қилади.

7 март куни Ироқда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижасига кўра, Ияд Алавий ва Нурий ал Маликий сиёсий блоклари кўпчилик овозни қўлга киритишга муваффақ бўлганлар. Бироқ шу пайтгача ҳар иккала сиёсий блок етакчилари Ироқда коалицион ҳукумат тузиш борасида келишувга эриша олмаяптилар.

Жозеф Байден ўз сафари давомида, шунингдек, Ироқда хизмат қилаётган америкалик ҳарбийлар билан ҳам учрашишни режалаган.
XS
SM
MD
LG