Линклар

logo-print

Нетаняҳу тинчлик музокараларини бошлаш тарафдори


Исроил бош вазири Нетаняҳу яна бир бор фаластинликлар билан тўғридан-тўғри тинчлик музокараларини бошлаш чақириғи билан чиқди.

Нетаняҳу сўзларига кўра, айнан тинчлик музокараларини бошлаш мавзуи келаси ҳафта Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан ўтказиладиган учрашувнинг диққат марказида бўлади.

Фаластин томони тинчлик музокараларини бошлашдан аввал Исроил ҳукумати босиб олинган Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун турар-жой бинолари қурилишини тўхтатиши лозимлигини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG