Линклар

logo-print

Ҳиллари Клинтон Илҳом Алиев билан учрашди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Озарбайжон расмийлари билан учрашувда мамлакатда қамалган икки блоггер тақдиридан хавотир билдирди.

Бугун Бокуга сафар қилган Клинтон хоним Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, бир қатор масалалар, жумладан, хавфсизлик, ўзаро алоқалар ривожи ва Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.

Ундан сўнг озарбайжонлик ёшлар билан давра суҳбати қилган Ҳиллари Клинтон президент Илҳом Алиев билан ўтказилган сўзлашувлар чоғида мамлакатда қамалган икки таниқли блоггер масаласини ҳам кўтарганини маълум қилди.

Ўтган йил Аднан Ҳожизода ва Эмин Милли мамлакат расмийларини ҳажв қилувчи видеони интернетга жойлаштиргандан сўнг ҳибсга олинган ва безориликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган эди.

Озарбайжондан сўнг Ҳиллари Клинтон қўшни Арманистон ва Грузияга сафар қилишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG